Ўқишга марҳамат

Чуст педагогика ва сервис касб-ҳунар коллежи (Мустақиллик) Ўзбекистон республикаси, олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги касб-ҳунар таълим марказининг 2018-йил 27 сентябрдаги 186-сонли буйруғига асосан 2018-2019- ўқув йили учун 11-синф негизида “Мактабгача таълим” йўналиши учун қабул эълон қилади.

Davomini o‘qish

Коллеж маъмурияти томонидан қуйидагилар сотиб олинади

Товарнинг номи Ўлчов бирлиги Сони Етказиб бериш муддати
1 Постель, подедеялник, налочки тўплами дона 100 Май
2 Матрас дона 100 Май
3 Кўрпа дона 100 Май
4 Ёстиқ дона 100 Май

Yangi yil

янги йил ахбороти2018

?

?

?

?


“Янги йил шукуҳи” тадбири
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992-йил 22-декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси талаба ўқувчиларининг ҳар йилги қишки таътили тўғрисида”ги ПФ-517-сонли фармонига мувофиқ ҳамда ўрта махсус касб-ҳунар таълими марказининг 2017-йил 15-декабрдаги № 668-сонли Наманган вилояти ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармасининг 2017 йил 19-декабрдаги № 275-сонли буйруғини ижросини таъминлаш мақсадида Чуст педагогика ва сервис касб-хунар коллежида янги йил байрами кунига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича коллежнинг 2017-йил 20-декабрдаги №104-сонли буйруғи ва тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. “Янги йил шукуҳи” деб номланган тадбир сценарийси тузилди. Режа асосида янги йил байрамини тинч ва осойишта ўтказиш учун ўқитувчилардан иборат кучайтирилган навбатчилик ташкил этилди хамда байрам олди ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Янги 2018 йил йилномаси ва янги йилни тарғиб қилувчи баннерлар тайёрланиб коллежнинг кириш жойларига жойлаштирилди хамда гурухлар ўртасида янги йил деворий газеталари танлови эълон қилинди. Ушбу танловда коллежнинг барча гурухи ўзларининг деворий газеталири билан иштирок этишди. Тадбирда коллежнинг ўқитувчилари ҳамда ўқувчилари, уларнинг ота оналари иштирок этишди. Тадбир бошида коллеж директори Р.Умаров сўзга чиқиб кириб келаётган янги йил билан барча тадбир иштирокчиларини табриклаб ўқувчиларга келгуси ўқиш ва фаолиятларида муваффақиятлар тилади. Коллеж директори ўз сўзида 2017-йилда ўқиш жараёнида ва турли кўрик танловларда юқори натижаларга эришган бир гуруҳ ўқувчиларни фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирлади. Сўнг тадбирнинг бадиий қисми композицион дастур асосида тайёрланган сахна кўринишлар хамда Ватан, она-юрт ва ёшларни бахт саодатини мадх этувчи куй қушиқлар билан давом этди. Тадбир сўнгида гурухлар ўртасида ўтказилган деворий газеталар танловида ғолиб чиққан гурухлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. Бўлиб ўтган байрам тадбири ўқувчилар калбида катта таъсурот колдирди.

?

?

?

Чуст педагогика ва сервис касб – ҳунар коллежида 14-январ “Ватан ҳимоячилари куни” ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ташкил топганлигини 26-йиллиги муносабати билан “Миллий армиямиз-ёшларнинг мардлик, жасорат ва матонат мактабидир” шиори остида ўтказилган байрам тадбири

14 – январ “Ватан ҳимоячилари куни” ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ташкил топганлигини 26 – йиллиги муносабати билан Чуст педагогика ва сервис касб – ҳунар коллежида тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб режа асосида 2018 – йил 13 – январ куни “Миллий Армиямиз-Ёшларнинг Мардлик, Жасорат Ва Матонат Мактабидир” мавзусида байрам тадбир ўтказилди. Байрамни коллеж директори Р. Умаров очиб берди.
У ўз сўзида тадбир иштирокчилари яни устозлар ва талабаларни байрам билан табриклади. Саҳнада Ўзбекистон Республикас давлат мадҳияси янгради. Сунгра талабалар томонида тайёрланган байрамнинг рамзи сифатида жанговор байроқ остида саф куригидан ўтишди ва бошловчилар томонидан ватанни мадҳ этувчи сўзлар ва шеърлар айтилди.
Коллежнинг 7 гурух талабалари ижросида “Ватан” қўшиғи ҳамда талабалар томонидан ватанни матҳ этувчи шеърлар айтилди. Байрамга янада кўтаринки рух бериш мақсадида коллежнинг 7 гурух талабалари томонидан тайёрланган “Аскар ҳазиллари” ҳажвий кўриниши байрам дастурига кулгу бағишлади.
Байрам тадбирида спортнинг арқон тортиш йўналиши бўйича коллеждаги гурухлар ўртасида мусобақа ўтказилди ушбу мусобақада биринчи ўринни коллежнинг 3-босқич 21 гурух ўқувчилари эгаллашди.
Тадбирда коллеждан саралаб олинган “Ёш мерганлар” тўгараги аъзоларининг “Қўл жанги” усули бўйича ҳарбий спорт чиқишлари мард ва жасур йигитларнинг ватан олдидаги бурчлари нақадар масъулиятли эканлигини кўрсатиб беришди. Дастурда ватанни матх этивчи куй қушиқлар ижро этилди.
Тадбир сўнгида тадбирда фаол иштирок этган гурухлар ва тадбир иштирокчилари коллеж маъмурияти томонидан эсталик совгалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
Дастурнинг барча иштирокчилари томонидан “Ватан” тўғрисидаги қўшиқ билан тадбир якунланди. Тадбир жуда қизиқарли ва мазмунли ўтди.

Хуш келибсан Наврўзи олам

88
Коллежимизда 2017 йил 16 март куни “Хуш келибсан Наврўзи олам” тадбири бўлиб ўтди. Тадбир спорт мусобақалари билан бошланди. Ўғил болалар ўртасида спортнинг арқон тортиш, тош кўтариш ҳамда 100 метрга югуриш бўйича ўтказилган  мусобақа жуда қизғин ўтди. Мусобақа якунида арқон тортиш бўйича 34 гуруҳ ўқувчилари, тош кўтариш бўйича 12 гуруҳ ўқувчиси Турсунов Суннатилла, шунингдек, 100 метрга югуриш бўйича 6 гуруҳ ўқувчиси Ўткиралиев Асадбеклар ғолибликни қўлга киритди.

Коллежнинг асосий биносида  миллий ва баҳорий таомлар кўрик танлови ўтказилди. Бунда барча гуруҳлар фаол иштирок этишди. Танлов якунида “Энг сифатли баҳорий таом” номинацияси бўйича 9 гуруҳ, “Энг намунали дастурхон” номинацияси бўйича 24 гуруҳ ҳамда “Энг мазали миллий таом” номинацияси бўйича 23 гуруҳ ўқувчилари ғолиб бўлди.

99
Бундан ташқари тадбирда миллий либослар танлови, ижодий ишлар кўргазмаси ва варрак учириш мусобақалари ҳам ўтказилди. Миллий либослар танловида 1 гуруҳ ўқувчиси Ғаффоржонова Гулсора, ижодий ишлар кўргазмаси бўйича 3 гуруҳ ўқувчиси Иномов Исмоил, варрак учириш мусобақасида 17 гуруҳ ўқувчилари ғолиб бўлди.

100
Ушбу танловлар ўқувчилар томонидан тайёрланган байрамона дастурга уланиб кетди. Байрам дастурида ўқувчилар наврўзга аталган саҳна кўринишлари, миллий лапарлар, айтишувлар ҳамда куй қўшиқлар ижро этишди. Тадбир якунида танловларда ғолиб бўлган гуруҳлар ҳамда ўқувчилар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИ ЮКСАК САВИЯДА ЎТКАЗИЛДИ.

               Куни кеча 4 декабрь куни бутун мамлакатимиз миқёсида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилди. Коллежимизда жойлашган 583 сайлов участкасида ҳам сайлов юксак савияда ўтди.

                 Жумладан бизда рўйхатга олинган 3000 нафарга яқин сайловчилар учун барча шароитлар яратилди. Сайловчиларни ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида давра суҳбатлари ҳамда  семинар тренинглар ташкил этилди. Биринчи марта сайловда иштирок этувчи йигит қизларни бевосита сайлов учаскамизга таклиф этиб, сайлов қонунчилиги бўйича суҳбатлар ўтказилди. Сайловчилар участкада яратилган шароит, номзодларнинг дастурлари билан танишиб бордилар.

Davomini o‘qish

Хаётимизнинг тамал тоши

      Коллежимизда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллигига алоҳида тайёргарлик кўриш мақсадида тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

     Жумладан, таълим муассасамизнинг ўқув хоналари, йўлаклар Конституция мазмун моҳиятини акс эттирувчи тасвирий воситалар билан безатилди. Коллежимизни кириш қисмига Қомусимизга бағишланган шиорлар осилди ва  ўқувчилар томонидан  деворий газеталар чиқарилди.

Davomini o‘qish

Табиатни асрашга эътибор

             Мустақил тараққиётнинг илк кунлариданоқ улардан оқилона фойдаланиш ва келгуси авлод учун соф атроф, табиий муҳитни асраб авайлаш борасида йўналишлар белгиланди. Бу – мамлакатимиз аҳолисининг маънан бой ва соғлом ҳаётини таъминлашдаги асосий шарт ва омиллардан биридир. Ҳаммамизга маълумки, БМТ томонидан табиатни асрашга алоҳида қаратилиб, бу борада алоҳида саналар белгиланган. Жумладан, 1994 йилдан буён 16 сентябр — Халқаро озон қатламини муҳофаза қилиш куни  сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан коллежимизда 2016 йил 16 сентябр куни “Халқаро озон қатламини муҳофаза қилиш” мавзусида “Экомарказ” аъзолари томонидан тадбир ташкил этилди.

       Тадбирда коллеж ўқитувчилари, ўқувчилари ва Экоҳаракат Наманган вилояти вакиллари иштирок этишди. Тадбирда коллеж базасида ташкил этилган “Экомарказ” аъзолари ва ҳамкорлари томонидан тайёрланган табиатни муҳофаза қилиш мавзусидаги ўқувчиларнинг чиқишлар намойиш этилди. “Озон қатламини муҳофаза қилиш” мавзусидаги 2-босқич 6-гуруҳ ўқувчиси Мақсудалиев Шохрухнинг ўзбек тилида тайёрлаган, 1-босқич 37–гуруҳ ўқувчиси Алиева Мавлуданинг инглиз тилида тайёрлаган маърузалари тадбир иштирокчилари диққатини ўзига жалб этди.

        Тадбирда “Экомарказ” раҳбари Моҳигул Холиқова ўтган давр мобайнида “Экомарказ” фаоллари ва аъзолари томонидан табиатни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотлар бериб ўтди. “Экомарказ”нинг ҳамкорлари тумандаги 26-мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, 64-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган мусиқий дастур тадбир иштирокчилари эътиборига ҳавола этилди.Тадбир сўнгида Экоҳаракат Наманган вилояти бўлими вакиллари “Экомарказ” фаолларига ва ҳамкорларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини топширишди.

           Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик аҳволни яхшилаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш учун ҳар биримиз масъулдирмиз!